«ёшлар дафтари» тегли мақолалар


Ўзбекистонда моддий ёрдамга муҳтож оилаларнинг ягона рақамли паспорти ишлаб чиқилади
26 январ 2023, 09:33

Ўзбекистонда моддий ёрдамга муҳтож оилаларнинг ягона рақамли паспорти ишлаб чиқилади

Шавкат Мирзиёев камбағалликни қисқартириш ишларини янгидан ташкил этишни буюрди. Бунда «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари» бир тизимга бирлаштирилади, ҳар бир оиланинг ягона рақамли паспорти ишлаб чиқилади. 2023 йилда яна 1 млн аҳолини камбағалликдан чиқариш режалаштирилмоқда.

Хорижий тилни ўрганиш, даволаниш, ижара компенсацияси, моддий ёрдам — ёшлар учун субсидиялар жорий этилди
10 июн 2022, 16:58

Хорижий тилни ўрганиш, даволаниш, ижара компенсацияси, моддий ёрдам — ёшлар учун субсидиялар жорий этилди

Ҳукумат қарорига кўра, «Ёшлар дафтари»даги ва моддий аҳволи оғир ёшларга 1 млн 200 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам берилади. Янги ёш оилаларга уй қуриш учун гаровсиз кредит, ижара компенсацияси, даволаниш ва тил ўрганиш учун моддий ёрдам — ёшлар учун қатор субсидиялар жорий қилинди.

ДХМларда ўзига ўзи хизмат кўрсатувчи жойлар ташкил этилади
21 апрель 2022, 12:55

ДХМларда ўзига ўзи хизмат кўрсатувчи жойлар ташкил этилади

1 июндан давлат хизматлари марказларида электрон давлат хизматларидан фойдаланиш учун ўзига ўзи хизмат кўрсатувчи жойлар ташкил этилади. Шунингдек, ДХМлардаги банк шохобчаларида тўлов амалга оширилганда, фоизгача бўлган банк комиссияси олинмайди. «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар ОТМларга кириш имтиҳонлари учун тўловдан озод қилинди.

«Мен ватанимга кераклигимни ҳис қилдим». Президент «Ёшлар дафтари» орқали ўз ишини бошлаган қизга хонадон совға қилди
29 июн 2021, 14:32

«Мен ватанимга кераклигимни ҳис қилдим». Президент «Ёшлар дафтари» орқали ўз ишини бошлаган қизга хонадон совға қилди

Президент Шавкат Мирзиёев «Ёшлар дафтари» орқали кредит олиб, ўз ишини бошлаган қизга мактуб йўллади. Давлат раҳбари мактубида Азиза ва унинг онасига 3 хонали уй берилишини маълум қилди.

Ёшлар учун янги субсидия ва имтиёзлар — президент янги фармонни имзолади
22 апрель 2021, 14:25

Ёшлар учун янги субсидия ва имтиёзлар — президент янги фармонни имзолади

1 майдан «ёшлар дафтари»га киритилганларга тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари учун субсидиялар берилади. 25 ёшгача бўлган иш берувчиларга 2023 йилгача ижтимоий солиқ қайтариб берилади. Тошкентда ижарада яшаётган талабаларга ижара тўловининг БҲМнинг 1, вилоятдагиларга эса 0,5 баравар миқдоридаги қисми қоплаб берилади.

«Ёшлар дафтари»га киритилганларга 980 минг сўмгача бир марталик ёрдам кўрсатилади
12 март 2021, 20:19 3

«Ёшлар дафтари»га киритилганларга 980 минг сўмгача бир марталик ёрдам кўрсатилади

Ҳукумат қарори билан «Ёшлар дафтари»га киритилган моддий аҳволи қийин ёшларга БҲМнинг 4 бараваригача (980 минг сўм) миқдорда бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади. Шунингдек, дафтарга киритилганларнинг ОТМ шартнома пулини 50 фоизини тўлаб бериш, хорижда даволаниш харажатларининг БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган қисми қоплаб берилади.

«Темир дафтар» муқобиллари — «ёшлар» ва «аёллар» дафтарлари шакллантирилади
20 август 2020, 22:44

«Темир дафтар» муқобиллари — «ёшлар» ва «аёллар» дафтарлари шакллантирилади

Президент раислигида ўтказилган йиғилишда «темир дафтар"лар сингари, ишсиз ёшлар бўйича алоҳида («Ёшлар дафтари»), ишсиз ва боқувчисиз хотин-қизлар бўйича алоҳида («Аёллар дафтари») рўйхатлар шакллантириш топширилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг